Yangiliklar >> Зарафшон шаҳар 2-умумий ўрта таълим мактабида мактаб психологи томонидан ўқувчилар ўртасида нохуш ҳолатларни олдини олиш мақсадида 2018-2019 ўқув йилида мактабда таълим олаётган 5-11 синф ўқувчилари ўртасида “Мен бахтли инсон бўла оламан” мавзусида ўтказилган тренинг машғулотлари тўғрисида маълумот

Жорий йилнинг 14 сентябридан бошлаб мактабда таълим олаётган 5-11 синф ўқувчилари билан “Ўқувчилар ўртасида нохуш ҳолатларни олдини олиш” мақсадида “Мен бахтли инсон бўла оламан” мавзусида тренинг машғулоти режа асосида ўтказилди. Тренинг машғулоти ҳар бир синф билан алоҳида ташкил этилди. Бу машғулот ўз ичига олтита машқни қамраб олган бўлиб, тренинг машғулоти ўтказилишидан олдин ўқувчиларга тренинг қоидалари ва кутувлар ҳамда ҳар бир машқнинг ўтказилиш шарти таништириб борилди. Ҳар бир машқ белгиланган вақт асосида ўтказилди.Ўқувчилар ҳар бир машқни катта қизиқиш билан бажариб, ҳар бир машқдан олган таъсуротларини айтиб ўзларига керакли хулосалар чиқарганлигини, синфдош ўртоқларини кундалик ҳаётларида яхши кўриб истеъмол қиладиган меваларини ўрганишга шу пайтгача қизиқиб ҳам кўрмаганлигини, “Менинг севимли мевам” машиғи орқали ўртоқларининг қайси меваларни яхши кўриб истеъмол қилишини ўрганиб олганлигини, “Айланма беланчак” машиғи орқали бир-бирларини фикрларини тинглаб ўртоқларини фикрларини хурмат қилишни, бирдамликда ишласа яхши натижаларга эриша олишини, бахт ҳақида берилган ҳар-бир саволдан сўнг бахтли бўлиш ҳар бир инсоннинг ўз қўлида эканлигини, ўз олдига тўғри мақсад қўйиб қийинчиликларни оқилона ҳал қилган ҳолда бахтга эриша олиши мумкинлигини, “Бахтиёр дамлар машқи орқали ”эса ёдларидан чиқиб кетган бахтиёр кунларини қайта эслаб мазза қилиб дам олганликларини, “Мен ўзимни тахлил қиламан” машиғи орқали ҳар бир инсон ўзини таҳлил қилиши қанчалик қийин ҳолат эканлигини, яхши фазилатларини кўпайтириб, салбий хислатларини ҳамда ҳаётида мақсадига эришишида тўсқинлик қилаётган салбий ҳолатларни иродали бўлиб оқилона ҳал қилиши лозимлигини тушуниб етганликларини,”Сеҳрли стул ”машиғи орқали эса ҳар бир инсон бахт ҳиссини доимо ҳис қилиб яшаши, ҳаётий қадриятларни мустаҳкамлаши, ўзига бўлган ишончни янада ошириши лозимлигини, “Копток улашиш” машқи орқали эса ҳар куни бир-бирларига ширин сўзларни айтиб руҳиятларини кўтариши, ҳаётнинг бебаҳо неъмат эканлигини қадрлаб яшаши, ҳаётдан қониқиб, қаноатланиб яшаши лозимлиги ҳақида ўқувчиларда тушунча пайдо бўлганлигини, ўзларига керакли хулосалар чиқарганлигини маълум қилди.

 Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки мактабнинг 5-11 синф ўқувчилари ўртасида “Мен бахтли инсон бўла оламан”мавзусида ўтказилган тренинг машғулот давомида ўқувчилар ўзларини эркин ҳис қилиб, фикрларини ўзларининг ёшларига мос равишда билдириб, ҳаётда завқланиб яшашга бўлган қизиқишларининг кучайганлиги, шукроналик ҳар бир гапираётган гапларини ўйлаб гапириши, бир-бирлари билан хафалашган синфдош ўртоқлар бир-бирларидан бекорга хафа бўлиб юрганликларини тушуниб етиб кечирим сўраб қайтадан яқин ўртоқ бўлганликлари, қисқа қилиб айтганда инсон ҳаётга бир маротаба келиб қалбида фақат шукроналик ҳис-туйғулари уш уруши лозимлини тушуниб етди ва тўғри хулоса чиқара олишди.

                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                      Мактаб психологи: Хушвақова Р.Б.