Yangiliklar >> Зарафшон шаҳар 2-умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирокида ва Тиббиёт коллежи, АРМ билан ҳамкорликда “Китоб ҳаётни ўргатувчи мураббийдир” мавзусида ўтказилган давра суҳбати юзасидан маълумот

Зарафшон шаҳар 2-умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирокидаТиббиёт коллежи АРМ билан ҳамкорликда “Китоб ҳаётни ўргатувчи мураббийдир” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида 2-умумтаълим мактабининг ёшлар етакчиси А.Ф.Жаркинов сўзга чиқиб ўқувчиларга қуйидаги маълумотларни берди. Китоб-сеҳргар. Китоб дунёни қайта қуради. Унда одамзоднинг ақли мужассам, у кишилик тафаккурининг устуни. Китобсиз олам ёввойилар оламидир. Халқимизда: “Ватанга муҳаббат оиладан бошланади”, деган ибора бор. Яъни, оилавий бўлиб турли томошагоҳлар, музейлар, тетрларга бориш, мамлакатимиздаги обод шаҳар ва қишлоқларга саёҳатлар уюштириш, қариндош-уруғларникида бўладиган тўй-тантана, ҳашарларда иштирок этиш болаларни меҳр-оқибатли, урф-одатларимиз ва қадриятларимизни улуғлайдиган бўлишга ўргатади. Болаларнинг мурғак қалбидаги ҳавасни уйғота оладиган, мудроқ тафаккурига чироқ тутиб, улкан билим чўққиларини забт эта олишга ўргатадиган хазина-китобга гўдаклигидан меҳр ўйғота олган ота-онанинг фарзандлари йиллар ўтиб,элу-юрт ҳавас қиладиган, Ватандошлари ҳурмат қилиб қадрлайдиган, билимли, маънавиятли инсон бўлиб етишадилар.

 Кишиларга ҳаётни, одиллик ва ҳалолликни, Она Ватанни севишни, қадрлашни ўргатадиган ва яхшиликлар қилишга ундайдиган китобларни оила даврасида муҳокама қилиш, мазмунини таҳлил қилиб,ижобий ва салбий томонлатрини ўрганиш ҳар бир оиланинг кундалик одатига айлансагина, фарзандлар етук ва баркамол авлод даражасига ета олади. Ҳозирда олий ўқув юртларига киришни хоҳлаган ўқувчиларга 10 та бадиий асарларни рўйхати ва асарларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунча берилди.

Шаҳримиздаги АРМда ўқувчи, ўқитувчи ва бошқа ишчи-ходимлар маънавий билимларини бойитадиган кутубхона фаолияти яхши йўлга қўйилган. Кутубхонага китоб мутооласига қизиқадиган ўқувчилар, ўқитувчи ва ишчи ходимлар аъзо болиб, ўз билимларини ошириб борадилар. Ўқитувчилар ўз ўқувчилар билан дарсдан бўш вақтларида турли мазмундаги бадиий адабиётларни ўқийдилар, энсиклопедиялардан қизиқарли маълумотларни олишлари ҳақида гапириб ўтди. Мактабнинг ММИБДЎ Ҳ.И.Мирзаева ўқувчиларга китоблар қалбни ёритади, инсонни юксакликка кўтаради ва кучга куч қўшади, унда энг яхши орзу-истакларни уйғотади, ақлни чархлайди ва юракни юмшатади, китоб ўқиган ўқувчининг маънавияти юксак бўлиши тўғрисида тушунча берди.

 Суҳбат давомида ўқувчиларнинг китоб ҳақидаги фикр-мулоҳазалари эшитилди, уларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

 “Энг китобхон ўқувчи” танлови эълон қилинди ва ўқувчилар уч гуруҳга бўлинди. Танлов шартлари ўқувчиларга тушунтирилди.