Yangiliklar >> Зарафшон шаҳар 2-умумтаълим мактабида 2017 йил 20 феврал куни «Умид ниҳоллари-2017» шаҳар босқичи ғолиблари тақдирланди

Мактабимида тўрт йилдан буён «Умид ниҳоллари» натижалари бўйича “Кўчма кубок” сақланиб қолмоқда. Бунда мактабимизнинг жисмоний тарбия услуббирлашмаси алоҳида ўринга эга. «Умид ниҳоллари-2017 » нинг шаҳар босқичида ғолиб чиққан ўқувчилар мактаб томонидан совғалар ва ота-оналарига ташаккурнома билан тақдирланди. Мактаб директори Искандарова Асолат Сафаровна ўқувчиларни қутлар экан, вилоятда мактаб шаънини муносиб ҳимоя қилишларига ишонч билдирди.

      

Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари

Тўрабоева Шаҳноза Эшонқуловна