Yangiliklar >> Зарафшон шаҳар 2-умумтаълим мактабида 2017 йил 22 июн куни 7-синф ўқувчилари билан “Жиноят ва жазо” мавзусида ўтказилган давра суҳбати ҳақида маълумот

         Ёшлар шу жумладан, вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузалик ва жиноятчиликнинг             
олдини олишга қаратилган “Жиноят ва жазо” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида мактабнинг ҳуқуқ фани ўқитувчиси  Жўрақулова Ноила “Жиноят ва жазо” мавзусида маъруза ўқиди.У ўз маърузасида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига биноан, инсоннинг тўла ҳажмдаги, тўла доирадаги муомала лаёқати 18 ёшга кирганда вужудга келади. Юртимизда 18 ёшга тўлмаган шахслар – вояга етмаганлар ҳисобланади. Фуқаролик кодексида вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва уларнинг муомала лаёқати белгилаб қўйилган.

Вояга етмаганларнинг ҳуқуқларидан ташқари масъулиятлари ҳам мавжуд. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида вояга етмаганларнинг жавобгарлиги белгилаб қўйилган. Ҳуқуқбузарлик содир этган вояга етмаганларга қандай жазо чоралари қўлланилади? Ҳуқуқбузарлик содир этган 16 ёшга тўлган вояга етмаганларга нисбатан жарима, ахлоқ тузатиш ишлари, қамоқ, озодликдан маҳрум қилиш каби жазо турлари қўлланилиши мумкин.

           Қамоқ жазоси 16 ёшга тўлган вояга етмаганларга бир ойдан уч ойгача муддатга белгиланади. Озодликдан маҳрум қилиш жазоси эса, вояга етмаганларга нисбатан 6 ойдан 10 йилгача муддатга тайинланиши мумкин. Озодликдан маҳрум қилиш 13 ёшдан, фақатгина айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда содир этилган қотиллик жиноятлари учунгина белгиланган, холос. Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш борасида улкан янгиланиш ва ўзгаришлар амалга оширилди. Инсонпарварлик ғоясига таянган ҳолда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида болалар ҳуқуқлари ҳимояси ҳам доимий диққат марказимизда турганлиги ҳақида ўқувчиларга тушунча бериб ўтди.

Давра суҳбати қизғин савол-жавоблар асосида ўтди.

 

 

ММИБДЎ:                    Ҳ.И.Мирзаева