Yangiliklar >> Зарафшон шаҳар 2-умумтаълим мактабида 2018 йил 11 декабр куни ўтказилган таълим тарбия сифати ҳамда мазмунига инновацион ғояларни жорий эттириш ғояси юзасидан “Интеллектуал ёшларни тарбиялаш ва камол топтириш замон талаби” мавзусида ўтказилган шаҳар семинари ҳақида МАЪЛУМОТ

Зарафшон шаҳар 2-умумтаълим мактабида 2018 йил 11 декабр куни ўтказилган таълим тарбия сифати ҳамда мазмунига инновацион ғояларни жорий эттириш ғояси юзасидан “Интеллектуал ёшларни тарбиялаш ва камол топтириш замон талаби” мавзусида ўтказилган шаҳар семинарида ноанъанавий тарзда 9 та маҳсус бекатлар ташкил этилиб, бекатларда фанлар кесимида ўқитувчиларнинг инновацион ғоялари намойиш этилди. Семинарга Навоий вилояти халқ таълими блшқармасидан, Навбаҳор тумани халқ таълми бўлимидан, Конимех тумани халқ таълими бўлимидан, шаҳар халқ таълими бўлимидан ва шаҳар мактабларидан меҳмонлар ташриф буюрди. Семинар меҳмонларни тантанали кутиб олишдан бошланди. Семинарда мактаб директори Д.Р.Тухтаева сўзга чиқиб меҳмонларни ва семинар иштирокчиларини семинар дастури билан таништирди. Меҳмонларни кутиб олишда ўқувчиларнинг ўзбек, рус, инглиз тилидаги шеърлари ва бугунги кунда яратилган шарт-шароитлардан мамнунлиги барчани ҳушнут этди. Биринчи бекат “Спортчилар” клуби бекатида мактабнинг 8-синф ўқувчиси, шахмат бўйича Ўзбекистон чемпиони Амонов Беҳрузнинг “Шахмат” клубида олиб бораётган ишлари намойиш этилди. Иккинчи бекат “Чиғатой гурунги” бектида мактабнинг Ёшлар иттифоқи етакчиси Жаркинов Аслиддиннинг ўқувчиларни китобхонликга қизиқтириш юзасидан амалга оширилган инновацион ғояси тақдим этилди ва саҳна кўриниши орқали “Чиғатой гурунги” жонлантирилди. Учинчи бекат “Қалблардаги ранглар жилоси” бекати расм-чизмачилик ўқитувчиси Л.Жабборованинг минатюра санъатининг сирларини ўз шогирдларига ўргатиш жараёнлари намойиш этилди ва барча меҳмонларда катта таасурот қолдирди. Тўртинчи бекат “ЮНЕСКО, оила, мактаб ва инновация” номли мавзуси остидаги лойиҳа намойиш этилди. Лойиҳада Мактаб директори Д.Р.Тухтаева ва инглиз тили фани ўқитувчиси К.Тўхсоноваларнинг инновацион ғоялари тақдим этилди. Бешинчи бекат Дин ва фан бекатида мактабнинг тарих фани ўқитувчиси З.Умрзоқовнинг дин ва фаннинг боғлиқлигини ўзи яратган видео ролик орқали намоийш этди. Олтинчи бекат “Тенгдош тенгдошга” бекатида иқтидорли ўқувчилар тарих, инглиз тили, она тили фанларидан тенгдошларига қўшимча машғулотлар ташкил қилиб, уларни ҳам ўқишга бўлган қизиқишларини оширишга ўргатишлари намойиш этилди. Еттинчи бекат “Юрак яшаш завқи билан банд” бу бекатда мактаб психологларининг ўқувчи ва ўқувчиларнинг оналари билан ташкил этилган психологик тренинг машғулоти тақдим этилди. Саккизинчи бекат “Билимдон” клуби бекати бу бекатда ҳуқуқ фани ўқитувчиси Н.Журакулованинг ўқувчилар онгида ҳуқуқий маданиятини борасида ташкил этилган клубидаги ишлари намоийш этилди. Тўққизинчи бекат “Мактабдан олийгоҳга қадар ” бекатида мактабнинг она тили, тарих ўқитувчилари Н.Фоҳирова, Р.Қиёмова, М.Қурбоновларнинг ўқувчиларни олийгоҳга тайёрлаш борасидаги инновацион ғоялари намойиш этилди. Семинар сўнгида семинарда намойиш этилган ғоялар ва бажарилиши керак бўлган ишлар муҳокама қилинди. Семинар меҳмонлар ва ўқувчилар онгида катта таасурот қолдирди.