Yangiliklar >> Зарафшон шаҳар 2-умумтаълим мактабида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида ўтказилган “Билимлар куни” тадбири тўғрисида Маълумот

 Зарафшон шаҳар 2- умумий ўрта таълим мактабида 2018-йил 5-сентябр куни мустақиллигимизнинг 27 йиллиги ва “Билимлар куни” муносабати билан “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида ташкилий- амалий, маданий- маърифий тадбирлар ўтказилди.

 Тадбирга шаҳар халқ таълими бўлими методисти Ш.Шодиева, “Олтин водий” МФЙ раиси, халқ депутатлари шаҳар кенгаши депутати Ш.Хомуродов, “Олтин водий” МФЙ профилактик инспектори Ш.Ибодуллаевлар ташриф буюрди.

 2018-2019-ўқув йилида 185 нафар 1-синф ўқувчилари қабул қилинди. Мактабга қабул қилинган 185 нафар 1-синф ўқувчиларига шаҳар халқ таълими бўлими методисти Ш.Шодиева, “Олтин водий” МФЙ раиси, халқ депутатлари шаҳар кенгаши депутати Ш.Хомуродовлар томонидан “Президент совға”лари топширилди.

 1-11-синфларда мустақиллик дарслари ўтказилди. Фаоллар залида 11-синфлар учун мустақиллик дарси ўтказилди.

 

                                                                 Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари:  Омонова З.А.