Yangiliklar >> Зарафшон шаҳар 2-умумтаълим мактабида “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида “Оналик бахтиёрлик- болалик беғуборлик” деб номланган тадбир тўғрисида

    2016 йил “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан халқимизнинг асрлар давомида шаклланиб келган анъаналарини инобатга олиб, “Соғлом она ва бола - бахтли оиланинг асоси, бахтли оила эса гуллаб, яшнаётган давлатнинг асоси” деган муҳим ҳаётбахш қадрият ва эзгу ғоянинг жамиятда мустаҳкамланиши, оила, оналик ва болаликни муҳофаза килиш тизимини такомиллаштириш, жамиятда оналарга алоҳида хурмат ва иззатда бўлиш муҳитини шакллантириш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, мустаҳкам, соғлом ва аҳил оилани шакллантиришда жойлардаги давлат бошқарув органлари ҳамда жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини мустаҳкамлаш вазифасини изчил давом эттириш учун аниқ максадга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида 2016 йил 9 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2487-сонли “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Вилоят ҳокимининг 2016 йил 14 мартдаги Қ-49-сонли қарори “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорда қуйидагилар “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурини амалга оширишнинг энг муҳим йўналишлари этиб белгиланган:

- оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёллар манфаатларини ҳимоя қилиш, соғлом болани тарбиялашда уларнинг ролини ошириш, кучли, барқарор ва равнақ топаётган давлатнинг негизи сифатида оила институтини мустаҳкамлашга йўналтирилган конунчилик ва норматив-хукукий базани янада такомиллаштириш;

-соғлом болани вояга етказишда таълим тизимининг ролини кучайтириш, бошланғич таълимнинг юқори сифатини таъминлаб, илғор педагогика ва ахборот- коммуникация технологияларини амалиётга кенг жорий этиш. Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш тадбирларини амалга ошириш, оммавий ахборот воситалари, шу жумладан электрон ахборот воситаларининг ва Интернет тармоғининг имкониятларидан фаол фойдаланиб мактабнинг 2016 йил 14 апрелдаги 87-сонли буйруғи билан  “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури тасдиқланди. Мактабда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида 2016 йил 5- май куни  мактабнинг 1-“Б“ синфида “Оналик бахтиёрлик - болалик беғуборлик” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда  болалар  ватанни улуғловчи, оналарни  эьзозловчи , болаликни  кадрловчи  шеьрлар , кўшиклар  кўйлашди. Оналар билан  кизикарли  ўйинлар, тезкор саволлар ташкил этилди.  Оналар ва болаларга эсталик  совғалар  торширилди.

Маънавий-марифий тадбирда ота-оналар, маънавий-марифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, ўкитувчилар иштирок этди.
      

Зарафшон шаҳар 2-умумтаълим мактаби бошланғич синф ўкитувчиси  Маматқулова  Гулнора