Yangiliklar >> Зарафшон шаҳар 2-умумтаълим мактабида “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида “Соғлом авлод-келажак пойдевори” мавзусида ўтказилган вилоят семинари тўғрисида

2016 йил “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан халқимизнинг асрлар давомида шаклланиб келган анъаналарини инобатга олиб, “Соғлом она ва бола - бахтли оиланинг асоси, бахтли оила эса гуллаб, яшнаётган давлатнинг асоси” деган муҳим ҳаётбахш қадрият ва эзгу ғоянинг жамиятда мустаҳкамланиши, оила, оналик ва болаликни муҳофаза килиш тизимини такомиллаштириш, жамиятда оналарга алоҳида хурмат ва иззатда бўлиш муҳитини шакллантириш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, мустаҳкам, соғлом ва аҳил оилани шакллантиришда жойлардаги давлат бошқарув органлари ҳамда жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини мустаҳкамлаш вазифасини изчил давом эттириш учун аниқ максадга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида 2016 йил 9 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2487-сонли “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Вилоят ҳокимининг 2016 йил 14 мартдаги Қ-49-сонли қарори “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорда қуйидагилар “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурини амалга оширишнинг энг муҳим йўналишлари этиб белгиланган:

оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёллар манфаатларини ҳимоя қилиш, соғлом болани тарбиялашда уларнинг ролини ошириш, кучли, барқарор ва равнақ топаётган давлатнинг негизи сифатида оила институтини мустаҳкамлашга йўналтирилган конунчилик ва норматив-хукукий базани янада такомиллаштириш;

ёшлар орасида жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш, ёшларни, айниқса қишлоқ жойларда қизларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, янги спорт объектларини қуриш, ишлаб турганларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий спорт ускуналари ва анжомлари билан жиҳозлаш, юқори малакали тренер кадрлар ва мураббийлар билан таъминлаш;

соғлом болани вояга етказишда таълим тизимининг ролини кучайтириш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини янада ривожлантириш, бошланғич таълимнинг юқори сифатини таъминлаб, илғор педагогика ва ахборот- коммуникация технологияларини амалиётга кенг жорий этган ҳолда болаларни мактабга тайёрлаш даражасиии тубдан ошириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш тадбирларини амалга ошириш, оммавий ахборот воситалари, шу жумладан электрон ахборот воситаларининг ва Интернет тармоғининг имкониятларидан фаол фойдаланган ҳолда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурининг мақсадлари ва вазифалари ҳамда Дастурнинг амалга оширилиши тўғрисида кенг ахборот-тушунтириш ишларини ташкил этиш лозим.

Мактабнинг 2016 йил 14 апрелдаги 87-сонли буйруғи билан “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури тасдиқланди. Мактабда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида 2016 йил 7 май куни “Соғлом авлод-келажак пойдевори” мавзусида вилоят семинари ўтказилди.

Семинарни ўтказиш бўйича дастур ишлаб чиқилди.Дастур асосида очиқ дарслар,спорт мусобақалари,тадбир ташкил этилди.Семинарда ШХТМФМТТЭБ услубчиси М.Қурбонов,ШХТМФМТТЭБга қарашли барча таълим муаассасалари маънавий-марифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, “Олтин водий” МФЙ раиси Ш.Холмуродовлар иштирок этди.