Yangiliklar >> Зарафшон шаҳар 2-умумтаълим мактабида ўтказилган “Биз буюк юрт фарзандларимиз!” республика ёшлар фестивалининг “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримсиз!” лойиҳаси юзасидан

2016-йил 12-апрел куни мактабимизда ўтказилган “Биз буюк юрт фарзандларимиз!” республика ёшлар фестивалининг “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримсиз!” лойиҳаси бўлиб ўтди. Бу лойҳага Республиканинг таниқли актрисалари ва санъат юлдузлари ташриф буюрди. Дилбар Азизова, Баҳром Назаров, Жаҳонгир Позилжонов, Саида каби юртимизнинг машҳур санъаткорлари ташриф буюрди. Бу тадбир шаҳар КЁИҲ ва мактабнинг фаол ўқувчилари ҳамкорлигида ташкил этилди.Тадбирда турли қўшиқ ва шеърлар айтилиб ватан мадҳи куйланди.Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, уларни спорт, адабиёт ва санъат йўналишларига қизиқтириши лозим бўлган бу тадбир жуда кўтаринки руҳда ташкил этилди.Тадбирнинг бош мавзуси ёшлар бўлиб, мактабимизнинг иқтидорли ўқувчилар ўз иқтидорларини номойиш этдилар.
  
                            
                                                             Расм фани  ўқитувчиси:     Назарова Дильдора