Yangiliklar >> Зарафшон шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 2-умумий ўрта таълим мактабида ШХТМФМТТЭБнинг 2016-йил 20 майдаги 118-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 2016 йил 25 май куни ўтказилган “Хайр мактаб-салом коллеж” мавзусида ташкил этилган тадбир

 Зарафшон шаҳар 2-умумий ўрта таълим мактабида ШХТМФМТТЭБ нинг 2016-йил 20 майдаги 118-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 2016 йил 25 май куни “Хайр мактаб-салом коллеж” тантанаси ташкил этилди. Бу кун битирувчиларнинг ҳаётларида энг қувончли унитилмас кун бўлди. Мазкур тадбир жараёнида ўқувчилар жонажон мактабларига муҳаббат, устозларига ҳурмат туйғулари, буюк келажак сари илк қадам  ташлашдек ҳаяжонли ва шарафли туйғулар шаклланди. Улар мана шу кундан илм ва ҳунар олами сари биринчи қадам ташладилар.

   “Хайр мактаб-салом коллеж” тадбири мактаб ҳовлисида ташкил этилди. Тадбирда “Олтин водий” газетасининг бош мухаррири Муқимов Музаффар Гадоевич, шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими услубчиси Г. Низамова, “Олтин водий” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Холмуродов Шухрат Нормуродовичлар иштирок этиб, ўқувчиларни 2015-2016 ўқув йили якуни билан қутлаб, 9-синф биритувчиларига ўзларининг энг яхши тилакларини билдирдилар.

  Мактабда ташкил этилган тадбир ниҳоясига етгач битирувчиларни тўғри касб танлашларини шакиллантириш мақсадида шаҳримизда мавжуд АЛ ва касб-ҳунар коллежларига саёҳатлар ташкил этилди. Мактаб битирувчилари академик лицей ва касб-ҳунар коллежаларига синф раҳбарлари,  касбга йўналтирувчи ва мактаб психологи бошчилигида саёҳат уюштирди. АЛ ва касб-ҳунар коллежларига саёҳат давомида ўқувчилар АЛ ва КҲКлари йўналишлари ҳақида, ҳужжатларни топшириш жараёнларидаги талаблар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлди. Битирувчиларни  қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан тўлиқ маълумотлар берилди.
   
  
  

  
                                                               Ма`naviy -ma`rifiy ishlar bo`yicha direktor o`rinbosari:  Otamurodova D.A