Yangiliklar >> Зарафшон шаҳар ХТБ бўлими тасарруфидаги 2-умумий ўрта таълим мактабида 2017-2018 ўқув йилида “Билимлар беллашуви”нинг шаҳар босқичи, фан олимпиадасининг вилоят босқичи натижалари бўйича маълумотнома

 Халқ таълим тизимида соғлом рақобат муҳитни шакллантириш, ўқувчиларнинг билим олишга бўлган қизиқишини ривожлантириш, уларнинг қоблияти ва истеъдодларини аниқлаб, касб ҳунарга йўналтириш орқали таълим тарбия сифатини ошириш ҳамда ўқувчиларни халқаро олипиада ва танловларга тайёрлаш мақсадида ташкил этилаётган умутаълим фанлари бўйича билимлар беллашуви кенг жамоатчилик ўртасида катта қизиқиш уйғотмоқда. Шунингдек ўқувчиларнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда умумтаълим муассасаларининг фан ва техника соҳасиниг етук олимлари ҳамда илмий-тадқиқот институтлари билан ўзаро ҳамкорлиги йўлга қўйилмоқда.

 Билимлар беллашувини ташкил этишнинг ижобий тажрибаси,кенг жамоатчиликнинг таклифларидан келиб чиққан ҳолда ташкил этилиши,ҳудудий халқ таълими бошқарув идоралари ва халқ таълим муассасаларининиг рейтингини аниқлаш ҳамда Халқ таълими Вазирлигининг 2017 йил 16 январдаги 13-сонли буйруғи ҳамда, мактабнинг 2017 йил 27 декабрдаги 323-сонли мактаб буйруғи ишлаб ишлаб чиқилди. Мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари билимлар беллашувининг Низоми, баҳолаш мезони билан таништирилди. Билимлар беллашувининг 2-шаҳар босқичига белгиланган Низом талабалари асосида мактаб босқичида ўтказилган 12 та фандан биринчи ўринни эгаллаган 31 нафар ўқувчи шаҳар босқичида иштирок этди. Шаҳар босқичида иштирок этган 31 нафар ўқувчидан 18 нафари совринли ўринларни қўлга киритди. Жами иштирок этган 31 нафар ўқувчи ўртача 83,6 балл, совринли ўринларни эгаллаган 18 нафар ўқувчи эса ўртача 88,5 баллни тўплади. Билимлар беллашувининг шаҳар босқичида иштирок этган ўқувчилардан 5-Д синф ўқувчиси Еркинова Гулсанем 90 баллни тўплаб 1-ўринни (Бобомуродова Меҳринисо Расуловна ), 7-В синф ўқувчиси Айдинов Элбек 98 балл тўплаб инглиз тили фанидан биринчи ўринни (ўқитувчи Юсуфова Райҳон Расуловна), 8-Г синф ўқувчиси Ўринов Элдор 95 балл тўплаб тарих фанидан 1-ўринни (ўқитувчи Қурбонов Мирмуҳсин Мизробович ), 8-Б синф ўқувчиси Холиқов Азизжон ҳуқуқ фанидан 97,5 балл тўплаб 1-ўринни (ўқитувчи Журакулова Ноила Нормаматовна), 8-Б синф ўқувчиси Боймуродов Темур 95 балл тўплаб 1-ўринни (Умарова Улпаршин Джанбаева) эгаллади. Шулардан тўрт нафар ўқувчи беллашувнинг вилоят босқичига йўлланма олди.

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги “Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида”ги 226-сонли қарори ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2009 йил 1 майдаги 18 Қ/К, 20,13/ҚҚ-сонли қўшма қарори билан тасдиқланган “Академик лицейлар, касб-ҳунар колежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича Республика олимпиадаларини ўтказиш ва халқаро фан олимпиадалари иштирокчиларини танлаш тўғрисидаги Низом” ижросини таъминлаш тўғрисидаги Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 16 февралдаги 44-сонли буйруғи ижросини бажариш, вилоят умумий ўрта таълим мактабларининг иқтидорли ва қоблиятли ўқувчиларини аниқлаш, қўллаб-қувватлаш бўйича ташкил этилган 3-босқич вилоят фан олимпиадасида уюшқоқлик билан юқори савияда иштирок этиш ҳамда шаҳар ХТБнинг 2018 йил 27 февралдаги 64-сонли буйруқларининг ижросини таъминлаш мақсадида мактабнинг 2018 йил 3 мартдаги 53-сонли буйруғи ишлаб чиқилди. Ушбу буйруқ асосида 25-26 март кунлари Навоий шаҳридаги 1-ДИУМда фан олимпиаданинг вилоят босқичи ўтказилди. Фан олимпиаданинг вилоят босқичида шаҳар босқичида совринли ўринларни қўлга киритган 9-10 синфлардан 9 нафар ўқувчи 6 та фандан иштирок этди. Вилоят босқичида иштирок этган ўқувчилар ўртача 81,1 бални тўплади, 9-А синф Раупов Сардор ҳуқуқ фанидан 2-ўринни (ўқитувчи Н.Журакулова), 9-Г синф ўқувчиси Маҳмудов Аслиддин математика фанидан 91,5 балл тўплаб 4-ўринни (ўқитувчи Г.Ҳожиева), 9-А синф ўқувчиси Жўраев Элчин ҳуқуқ фанидан 81,5 балл тўплаб 5-ўринни (Н.Журакулова), 10-А синф ўқувчиси Абдусаломова Муслима тарих фанидан 96,25 балл тўплаб 1-ўринни (Д.Ёдгорова) эгаллади. Айрим фанлардан ўқувчилар режа асосида тизимли тайёргарлик кўрмаганлиги сабабли паст натижаларни кўрсатди. Шуни унутмаслигимиз лозимки “Фан олимиадаси” ва “Билимлар беллашуви”даги натижалар ўқитувчиларнинг ўқувчиларга бераётган билимларининг маҳсулидир. Бу фикрлардан барча фан ўқитувчилари тўғри хулоса чиқариб ўз устиларида ишлайди ва ўқувчиларнинг билимларини оширади деган умиддамиз.

                                                                                                                                     ЎТИБДЎ:  Омонова Ш.О.