Yangiliklar >> Зарафшон шаҳар ХТБга қарашли 2-умумий ўрта таълим мактабида “Илм-маърифат келажакнинг пойдевори” мавзусида мактаб ички назоратига олинган ўқувчилар иштирокида ўтказилган давра сухбати юзасидан маълумот

2018 йил октябр ойида АРМда “Илм-маърифат келажакнинг пойдевори” мавзусида мактаб ички назоратига олинган ўқувчилариштирокида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатини ММИБДЎ Ҳ.И.Мирзаева олиб борди. Давра суҳбати давомида ўқувчиларга қуйидаги маълумот берилди. Шахс соғлом ва ҳар томонлама баркамол шаклланиши учун унда ўқишга интилиш ҳиссини такомиллаштириш билан чекланиб бўлмайди. Улар онгида касб - ҳунар ва меҳнат кўникмаларини ҳосил қилиш, умуммаданий билимларни, миллий ва умумбашарий қадриятларга асосланган юксак маънавий-ахлоқий фазилатларини тарбиялаш билан ўз ватани ва халқига нисбатан садоқатни шакллантириш, атроф-муҳитга нисбатан онгли муносабатда бўлиш туйғусини, ҳуқуқий онгини тарбиялаш лозим.

Илм инсонни саодатга элтувчи бир восита бўлиб, ҳар – бир қилинадиган амал илм асосида бўлиши лозим. Ҳар қандай иш ёки бир амал мукаммал адо этилиши унинг илм асосида бўлишлигига боғлиқ. Илм олиш инсонга ҳурмат ва фазилат олиб келади. Халқимизда “олим бўлсанг олам сеники” деган ибора бежиз айтилмаган. Инсон қанчалик илм олишда давом этар экан унинг билим доираси кегайиб боради, тафаккури очилади, теран фикрлайди. Шунинг билан бига ҳар қандай ишнинг ечимини топади.

 “Осмону ердаги ҳамма нарсалар, ҳатто дарёдаги балиқлар ҳам толиби илмнинг гуноҳлари мағфират қилинишини сўрайдилар”,— деганлар. (Имом Термизий ривояти).
Энг катта тоғдай-тоғдай савоб ва ажрлар фақатгина илм йўлида юрган кишиларга берилиши ваъда қилинган. Умрингизда эришган барча нарсага илм йўлида юрган олимга бир сонияда берилиши ваъда қилинган. Умр қисқа, уни биз савоби кенг ва ажри зиёда амаллар билан тўлдириб ташлашимиз керак. Энг яхши ва афзал йўл мутақаддим ва мутааххир олимлар сўзлари билан жавоб беришдир.

 Ёшлар етакчиси А.Жаркинов сўзга чиқиб,ўқувчиларгаЎзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ёшларга яратилган имкониятлар, танловлар, тўгараклар ҳақидатушунча бериб ўтди. Ўқувчилар томонидан берилган саволларга атрофлича ўқитувчилар жавоб беришди.

ММИБДЎ: Мирзаева Ҳ.И