Yangiliklar >> Зарафшон шаҳар ХТБга қарашли 2-умумий ўрта таълим мактабида шаҳар МКБ ЁҲБ билан ҳамкорликда “Олов тилсиз ёв” мавзусида ўтказилган тадбир тўғрисида маълумот

        2017 йил 27 сентябр куни мактабда шаҳар ИИБ ЁҲБ билан ҳамкорликда “Олов тилсиз ёв” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирни мактаб директори А.С.Искандарова очиб, кун тартибидаги масала юзасидан қуйидагиларни айтиб ўтди. Барча ўқитувчилар ва ўқувчилар ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича билим, малака ва кўникмага эга бўлишлари, уйда электр токи ва газлардан тўғри фойдаланишлари ҳақида гапирди. Ўқувчиларга оила аьзолари билан биргаликда нобоп электр печларидан фойдаланмасликларини, газ атрофида ўйнамасликларини юзасидан тушунчалар берди. Ёнғин келиб чиқишини олдини олишда ҳар биримиздан доимо ҳушëр ва огоҳ бўлиш талаб этилишини ва Республикамизда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни “Ёнғин хавфсизлиги профилактикаси куни” деб эълон қилингани ҳамда “Ёнғин хавфсизлиги кунлари”ни мазмунли ташкил этиш мақсадида “Олов ҳам дўст, ҳам душман” мавзусида тадбир ташкил этилганини таъкидлади. Шундан сўнг МКБ ОЁТҚ ЁХ бўлими 2-ҲЁХ қисм бошлиғи ўринбосари капитан И.И.Маҳмудов йиғилганларга Ўзбекистон Республикасининг “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунни ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Ички ишлар органларининг ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги ПҚ-2992-сонли қарорининг мазмун–моҳияти, бирламчи ёнғин ўчириш воситаларининг таснифи, ишлатиш тартиби ва Республикамиз ҳудудида содир бўлган ёнғинлар таҳлили, яшаш уйларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишларини айтиб ўтди.

 Тадбирда МКБ ОЁТҚ ЁХ бўлими 2-ҲЁХ қисм Смена бошлиғи капитан С.Қ Муҳаммадиев ва ЁХ бўлими ЁН ва ПГ катта инспектори сержант Ш.Х Нормуродов ёнғин ўчириш автомабилини тактик техник хусусиятларини ва ёнғин ўчириш қурол-аслаҳаларини имкониятлари ҳамда қўлланиш тартиби ҳақида гапириб ўтди.

 Тадбирда жуда қизиқарли ўтди.

   ММИБДЎ: Мирзаева Ҳ.И.