Yangiliklar >> Зарафшон шаҳар ХТБга қарашли 2-умумий ўрта таълим мактабида шаҳар МКБ ЁҲБ билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир юзасидан

                                     

2018  йил “31” октябр куни Зарафшон шаҳар 2-умумтаълим мактабида “Ёнғин ҳавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш ” мавзусида ўқув семинари ўтказилди. Тадбирни мактаб директори Д.Р.Тухтаева очиб, кун тартибидаги масала юзасидан қуйидагиларни айтиб ўтди.   Барча ўқитувчилар ва ўқувчилар ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича билим, малака ва кўникмага эга бўлишлари, уйда электр токи ва газлардан тўғри фойдаланишлари ҳақида гапирди. Ўқувчиларга оила  аьзолари  билан  биргаликда  нобоп  электр  печларидан  фойдаланмасликларини,    газ  атрофида  ўйнамасликларини юзасидан тушунчалар берди. Ёнғин   келиб  чиқишини  олдини  олишда  ҳар  биримиздан  доимо  ҳушëр  ва  огоҳ  бўлиш  талаб  этилишини  ва Республикамизда ҳафтанинг  ҳар чоршанба куни “Ёнғин хавфсизлиги профилактикаси куни” деб эълон қилингани  ҳамда “Ёнғин хавфсизлиги кунлари”ни  мазмунли ташкил этиш мақсадида “Олов ҳам дўст, ҳам душман” мавзусида тадбир ташкил этилганини таъкидлади. Шундан сўнг шаҳар ЁХ бўлими  катта инспектори  сержант   Ф.С.Раҳимов йиғилганларга Ўзбекистон Республикасининг “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунни ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Ички ишлар органларининг ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги ПҚ-2992-сонли қарорининг мазмун–моҳияти, бирламчи ёнғин ўчириш воситаларининг таснифи, ишлатиш тартиби ва Республикамиз ҳудудида содир бўлган ёнғинлар таҳлили, яшаш уйларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига  риоя қилишларини айтиб ўтди.

          Тадбирда   МКБ ОЁИҚ ЁХ бўлими 2-ҲЁХ қисми ходимлари ёнғин ўчириш автомабилини тактик техник хусусиятларини ва ёнғин ўчириш қурол-аслаҳаларини  имкониятлари ҳамда қўлланиш тартиби ҳақида гапириб ўтди.  Шундан сўнг ёнғин содир бўлганда ёнғин ўчириш автомабилидан қандай фойдаланишни ўқувчиларга амалда кўрсатиб беришди.

                                                                                         ММИБДЎ:  Мирзаева Ҳ.И