Yangiliklar >> Зарафшон шаҳар ХТБга қарашли2-умумий ўрта таълим мактабида2018 йил сентябр-октябр ойларида ўтказилган “Ўқувчи” рейдлари юзасидан маълумот

Зарафшон шаҳар ИИБ ХПБ профилактика инспекторилари, “Олтин водий” МФЙ, мактаб директори, ММИБДЎлари ва мактаб ёшлар етакчиси томонидан 2018 йил сентябр-октябр ойида 2-умумтаълим мактабида “Профилактика куни” муносабати билан “Давомат рейди” ўтказилди. Рейд давомида ўқувчиларнинг давомати, хонанинг санитария гигиена ҳолати, китоб ва дафтарларнинг сақланиши, муомала маданияти ва хулқ-атвори тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди. Олиб борилган рейд давомида ўқувчиларга турли спорт, қизиқиш ва фан тўгаракларига боришлари, ўқувчиларнингсўроқсиз дарсдан қолмасликлари, дарсларга ўз вақтида кечикмасдан келишлари ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишлари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Ўқувчиларга бадиий китоблар ўқишлари бўйича тавсиялар берилди.

Мактабда диний экстремистик оқимлар, миссионерлик, ”Оммавий маданият билан” боғлиқ мафкуравий таҳдидлар, хотин-қизлар ўртасида диний экстремистик ғоялар тарқатилишининг олдини олиш ва диний вазиятни янада соғломлаштириш, тарғибот тадбирлари юзасидан қўшимча чора-тадбирлар режасиишлаб чиқилди. Бу чора тадбирлар асосида мактабимиз педагог ходимлари, ИИБ, “Олтин водий” МФЙ, тиббиёт бирлашмасиҳамдаота-оналар билан бирга йиғилишлар ташкил этилди. Мактабда доимий равишда “Масжид”, “Подвал”, “Кўча”, “Бозор” “Клуб”ларда “Ўқувчи” рейдлари ўтказилиб келинмоқда.