Yangiliklar >> "Ораста қизлар"

Зарафшон шаҳар ХТМФМТТЭБга қарашли 2-умумтаълим мактабида мактаб бошланғич хотин-қизлар қўмитаси, “Ораста қизлар” тўгараги аъзолари, “Олтин водий” МФЙ билан ҳамкорликда “Муомала,Либос ва Биз”мавзусидаги ҳафталик ўтказилди.

Ўқувчи қизлар тадбирлар ва суҳбатлар давомида мактабга «Устав»да белгиланган ўқувчилар формасида келиши, кийим боши тоза ва озода бўлиши, ўқувчи қизларнинг сочлари текис турмакланган, калта юбка ва олди ҳаддан ташқари очиқ кўйлак киймаслиги, қиз боланинг одоби унинг муомаласи ва либосида кўринишини таъкидлади.

     Ўқувчи қизлар томонидан мактабда ва байрамларда кийиладиган либослар тақдимоти ўтказилди.Хушмуомалалик намуналаридан қизлар диалоглар айтишди.

8-Б синф қизлари “Хушмуомала қиз қандай бўлиши керак?” мавзусида ўз чиқишларини намойиш этди.