Yangiliklar >> Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида ҳамда ПҚ-3031 қарори ижросини таъминлаш юзасидан 6 -синф ўқувчилари ўртасида “Қувноқ стартлар” спорт мусобақаси ўтказилди.

Жисмоний тарбия ва спорт ҳамда таълим-тарбия соҳасининг бир-бирига уйғун тарзда ривожлантирилиши ёшларнинг жисмонан соғлом, руҳан тетик, энг муҳими , ўз қарашларида собит, интелектуал салоҳиятли, замонавий билимларни эгаллашга иштиёқи баланд ўғил қизлар бўлиб улғайишига мустаҳкам замин яратаётгани ҳаётда исботини топиб келмоқда. Натижада жисмоний тарбия ва спорт тарбиянинг муҳим меъзони ҳамда ўғил-қизларнинг кундалик эҳтиёжига айланди.

 Зарафшон шаҳар 2-умумтаълим мактабида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида ҳамда ПҚ-3031қарори ижросини таъминлаш юзасидан 6х -синф ўқувчилари ўртасида “Қувноқ стартлар” спорт мусобақаси ўтказилди. Мусобақада 6“A”-синф жамоаси “Бургутлар”, 6“Б”-синф жамоаси “Аланга”, 6“B”-синф жамоаси “Лочинлар” жамоалари 6та шарт бўйича беллашдилар. Мусобақанинг 1-шарти “Ким чаққон” ўйини, 2-шарти “Ёш футболчилар ва волейболчилар” ўйини, 3-шарти “Ф-шаклидаги обручлар ичидан ўтиш” ўйини, 4-чи шарти “Тўпни олиб югуриш”ўйини, 5-шарти “Қўл кучини синаш” ўйини, 6-чи шарти “Арқон тортиш” ўйини. Мусобақада ҳар бир жамоа иштирокчилари фаол қатнашиб, ғолиблик учун куч синашдилар. Мусобақа натижасига кўра “Лочинлар” жамоаси совринли I-ўрин, “Аланга” жамоаси II-ўрин, “Бургутлар” жамоаси III-ўринни қўлга киритди. Мусобақа иштирокчилари ва ғолиб жамоалар мактаб маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқ ва дипломлар билан тақдирланди.

 Жисмоний тарбия фани ўқитувчиси: Хатамова Ж.Р.